1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп 1 млн долларлик “Олтин карта”ни тақдим этди

У мамлакатга катта молиявий фойда келтириши айтилмоқда.

Трамп 1 млн долларлик “Олтин карта”ни тақдим этди

Доналд Трамп “Олтин карта” дастурини жорий этди. Маълумотларга кўра, ушбу карта орқали жисмоний шахслар ва корпорациялар АҚШда тезлаштирилган резидентлик ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.

 

“Олтин карта” шахсий тартибда 1 миллион долларга сотилади. Корпорациялар учун эса кейинчалик 2 миллион долларлик версияси йўлга қўйилади.

 

Карта дизайнда президент Трампнинг портрети, бургут, Озодлик ҳайкали ва Америка байроғи тасвирланган. Унда “Trump Gold Card” ёзуви ҳам жой олган.

 

Трампнинг сўзларига кўра, янги дастур мамлакатга катта молиявий фойда келтиради: “Узоқ йиллар давомида ноқонуний муҳожирлар оқиб келди, иммиграция тизимимиз издан чиқди. Эндиликда америкаликлар ва солиқ тўловчилар қонуний тизимдан фойда кўради. Олтин карта қисқа вақтда 100 миллиард доллардан зиёд даромад олиб келади. Бу маблағ солиқларни камайтириш, иқтисодий ўсиш ва давлат қарзларини тўлашга йўналтирилади”.

Расмий маълумотга кўра, карта визанинг ўрнида хизмат қилиши мумкин, бироқ миллий хавфсизлик ва бошқа омилларга кўра бекор қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

Шунингдек, Трамп маъмурияти “Trump Platinum Card”ни ҳам жорий этишни режалаштирмоқда. Бу карта эгаларига йилига 270 кунгача АҚШда яшаш ҳуқуқини бериб, мамлакатдан ташқаридаги даромадларига солиқ тўламаслик имкониятини тақдим этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика