Жаҳон

Трамп Мексикага ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганини эълон қилди

АҚШ президенти наркокартелларга қарши қуруқликдаги зарбалар берилишини эълон қилди.

Трамп Мексикага ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Мексика ҳудудида фаолият юритаётган гиёҳванд моддалар картелларига қарши қуруқликдаги операциялар ва аниқ зарбалар амалга оширилишини эълон қилди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ томонидан денгиз йўллари орқали амалга оширилаётган гиёҳванд моддалар контрабандасининг 97 фоизи тўхтатилган. Эндиликда асосий эътибор қуруқликдаги картеллар фаолиятига қаратилади.

 

“Биз денгиз орқали олиб кирилаётган гиёҳванд моддалар савдосининг 97 фоизини тўхтатдик. Энди қуруқликдаги картелларга зарба беришни бошлаймиз. Мексикани гиёҳванд моддалар картеллари бошқараяпти”, — деди Доналд Трамп.

 

Шу билан бирга, АҚШ президенти мазкур операцияларни қачон бошлаш масаласида аниқ муддатларни очиқламади.

 

Эслатиб ўтилишича, 5 январь куни Доналд Трамп ҳарбий ҳаракатлар Колумбия ҳудудига ҳам ёйилиши мумкинлигини истисно этмаган эди. У мамлакатни “жуда касал” дея баҳолаб, у ерда кокаин ишлаб чиқариш ва уни Қўшма Штатларга етказиб бериш билан шуғулланаётган кучлар фаолиятини танқид қилган.

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"