Туркиянинг Агри вилоятида ноодатий тиббий ҳолат қайд этилди. Обсесив-компульсив бузилиш (ОКБ) билан оғриган 22 ёшли аёл шифохонага мурожаат қилганидан сўнг, унинг ошқозонидан иккита ручка чиқариб олинди.
Хабарларга кўра, бемор қалам ютиб юборганини билдирганидан сўнг жарроҳлик гуруҳи томонидан эндоскопия жараёни амалга оширилган. Тахминан бир ярим соат давом этган операцияда икки дона қалам, бир дона қоғошин ва яна бир кичик предмет муваффақиятли олиб ташланган.
Операцияни амалга оширган шифокор Адем Асланнинг сўзларига кўра, улар илгари ҳам турли майда буюмларни учратишган, бироқ бундай узун ва ингичка нарсага илк бор дуч келишган.
“Беморимизнинг OCD хасталиги туфайли бундай нарсаларни ютиб юбориш одати бор экан. Жараён муваффақиятли якунланди, у бир кун кузатув остида сақланиб, кейин уйига чиқарилди”, — деди шифокор.


