1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда ўзбекистонлик аёл пичоқлаб кетилди

У туркиялик эри томонидан ўлдирилгани айтилмоқда.

Туркияда ўзбекистонлик аёл пичоқлаб кетилди

Истанбулнинг Умрания туманида 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси кўчада пичоқлаб кетилди, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

 

Қайд этилишича, воқеа Айтош кўчасида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Нигина Сатторова кўчада ўз турмуш ўртоғи томонидан шафқатсизларча ўлдирилган. Гувоҳларга кўра, эркак хотинини рашк қилиб, омма олдида бўйнидан пичоқлаган. Тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб борганда аёл аллақачон вафот этган бўлган.

 

Ҳозирда ушбу қотилликда гумонланиб икки нафар эркак қўлга олинган. Аёлнинг эри воқеадан сўнг дўстига қўнғироқ қилган ва ўрмонга яширинишга уринган.

 

Аммо полиция зудлик билан унинг изига тушиб, ҳудудда кенг кўламли қидирув бошлаган ва тез орада гумонланувчи ҳамда унинг дўсти қўлга олинган. Ҳозирда аёлнинг жасади текширув учун суд-тиббий экспетизасига юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика