Жаҳон

Туркиядаги атир фабрикасида портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

Туркиядаги атир фабрикасида портлаш юз берди

Туркиянинг ғарбий қисмида жойлашган Маниса вилоятида атир ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган фабрикада кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган.

 

Sabah нашрининг вилоят ҳокимиятига таяниб хабар беришича, портлашдан кейин корхона биносида кучли ёнғин келиб чиққан. Қутқарув хизматлари ёнғинни ўчириш жараёнида ҳалок бўлганларнинг жасадларини топган.

 

Фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Зарар миқдори ҳали аниқланмаган. 

 

Дастлабки тахминларга кўра, портлаш ишлаб чиқариш жараёнидаги кимёвий реакция ёки техник носозлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"