1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

Улар Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент халқаро аэропортида ушланган.

Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта коррупция ҳолатлари фош этилди.

 

Бухоро вилояти ИИБ ходими мансабдор танишлари орқали Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимда гумонланувчига оид жиноят ишини тугатишга ёрдам бериш эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилган. У белгиланган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Тошкент вилояти ИИББ Қоровуллаш бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими сафтдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали Оққўрғон туманида яшовчи фуқарони ишга жойлаштириш эвазига 1 500 АҚШ доллари сўраган. У олдиндан 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

 

Шунингдек, “Тошкент” халқаро аэропорти паспорт-виза бўлими катта инспектори вояга етмаган шахснинг биометрик паспортига ҳамроҳлик қилувчи штампни тезлаштирилган тартибда расмийлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари пора олган пайтда ушланди. Терговга қадар текширувда аниқланишича, у 2025-йил бошидан буён 42 нафар хорижий фуқародан 300–700 доллар, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросидан эса 200–400 доллар миқдорида пора олиб, визалар ва штампларни белгиланган тартибдан ташқари расмийлаштириб берган.

 

Ҳозирда мазкур шахслар устидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика