1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Уч-қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Савдо мажмуасида юз берган ёнғинда 20 минг кв.м майдоннинг 12 минг кв.м қисми сақлаб қолинди, жабрлангандар йўқ.

“Уч-қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ “Уч-қаҳрамон” бозорида юз берган ёнғин ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда Тошкент ИИББ маълум қилишича, 11 август куни соат тахминан 02:20 да Тошкент тумани “Сабзавот” МФЙ ҳудудида жойлашган “Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси” МЧЖда ёнғин содир бўлган.

 

Мажмуанинг 20 минг квадрат метр савдо майдонидан 12 минг квадрат метри тезкор чоралар билан ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида жабрлангандар ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ёнғин сабаблари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика