1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Уганда аҳолиси мамлакатдаги коррупцияга қарши намойишга чиқди

Тhe Guardian нашрининг ёзишича, ҳукумат норозиликларни бостириш учун армияни сафарбар қилган.

Уганда аҳолиси мамлакатдаги коррупцияга қарши намойишга чиқди

Намойишчилар пойтахт Кампаладаги парламент биноси томон юришга уринган, бироқ хавфсизлик кучлари уларнинг йўлини тўсиб қўйган. Кўплаб одамлар ҳибсга олинган. Бундан ташқари, душанба оқшомида мамлакатдаги энг йирик мухолифат партияси — “Миллий бирлик платформаси”нинг бир неча депутатлари ҳибсга олинди.

 

Угандани қарийб 40 йилдан бери бошқариб келаётган президент Ёвери Мусевени намойишчиларга "улар олов билан ўйнаяпти", дея таҳдид қилган.

 

"Расмийлар намойишчиларнинг мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солишига йўл қўймаслигини", — дея маълум қилди Уганда полицияси вакили.

 

Сўнгги йилларда Уганда кўплаб коррупция можароларига дуч келмоқда. Transparency International ташкилотининг коррупцияни индексида мамлакат 142-ўринни эгаллаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика