Украина қанча аскаридан айрилган?
Politico нашри бу тўғрисида маълумотларни очиқлади.

Украина 1 йилда 100 минг аскаридан айрилди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
АҚШ Украинага тезкорлик билан ҳарбий техника етказиб бермоқда ва украиналик ҳарбийларни тезроқ жангларга тайёрлашда давом этмоқда. Баҳор охирида уларнинг Россияга қарши ҳужумга ўтиши кутилмоқда.
Чоршанба куни Украина бўйича мулоқот гуруҳи йиғилишидан кейин Пентагон раҳбари Ллойд Остин Киевда “йўқотиш учун вақт қолмаган”ини маълум қилди.
“Ваъда қилган мажбуриятларимизни тез ва тўлиқ амалга оширишимиз керак. Бу ўз ичига жанг майдонига зирҳли техникани етказиб бериш ва украиналик ҳарбийларни тайёрлаш, эҳтиёт қисмлари ва техник қўллаб-қувватлашни олади”, – деган АҚШ мудофаа вазири.
Баҳор яқинлашиши билан Америка расмийлари Украинага ўқ-дори, снаряд, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва бошқа техникани етказиб беришни кўпайтирди. Москва ва Киев эса Донбассда АҚШ ҳарбийлари стратегик аҳамияти паст эканини айтган Бахмут учун қонли жангни давом эттирмоқда. Шу билан бирга Пентагон Украинанинг ҳар қандай вазиятда хам урушни давом эттира олиши учун қурол етказиб беряпти.
Россия бир неча ойдан бери мамлакатни ракеталар остида қолдирмоқда. Бу нафақат Украинага кўпроқ зарар етказиш, балки унинг ҳаво мудофааси тизимини ишдан чиқариш учун амалга ошириляпти. Украиналик ҳарбийлар ўта муҳим снарядларга тақчиллик сезмоқда. Бир йилдан ортиқ уруш давомида Киев энг тажрибали аскарларини йўқотди, қурбонлар сони 100 мингдан ошган.
Қурбонларнинг аксарияти Бахмутда берилган. Бу ерда ҳар икки томон ҳам кўплаб ҳарбийларидан айрилган. Ллойд Остин яқинда ўтган матбуот анжуманида шаҳар кўпроқ рамзий аҳамиятга эгалигини айтганди.
АҚШ ҳозирда асосий эътиборни Украинани майда бошланиши кутилаётган қарши ҳужумга тайёрламоқда.







