Россиянинг ахборот каналларида Қрим, Краснодар ўлкаси ва Ростов вилоятига бир нечта Украинанинг учувчисиз учоқлари ўт очаётгани хабар қилинмоқда.
Дронлар сони ва ҳужум ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас. Қрим кўпригида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Бу ҳақида Россиянинг бир нечта телеграм каналларида хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари Украина дронлари Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам келиб тушган.
Воронеж вилояти губернатори бир муддат аввал минтақа узра бир нечта учувчисиз учоқлар уриб туширилганини маълум қилган. Курск вилоятининг тепаликларида ҳам бир қанча портлашлар содир бўлган.


