1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина сулҳ тузишга тайёрлигини билдирмоқчи

Бунинг шарти бор — тинчлик барқарор бўлиши керак.

Украина сулҳ тузишга тайёрлигини билдирмоқчи

Украина сулҳ тузишга тайёрлигини билдиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

 

Журналистлар Зеленскийнинг маслаҳатчиси Андрей Ермак ва Трампнинг катта маслаҳатчилари ўртасидаги музокараларнинг баъзи тафсилотларини маълум қилишди. WSJ маълумотларига кўра, унда сайланган вице-президент Жей Ди Венс ҳам иштирок этган. Бундан олдин Ермак Флоридада Оқ уй девонининг янги раҳбари Сьюзи Уайлс билан ҳам учрашган.

 

Газета манбаларига кўра, Ермак Вашингтонга Трамп ёрдамчилари билан муносабатларни яхшилаш мақсадида ташриф буюрмоқда ва унда Украина Россия билан “сулҳ тузишга тайёрлигини билдиришни режалаштирмоқда”.

 

“Бироқ бунинг шарти бор — тинчлик барқарор бўлиши керак. Беқарор, вақтинчалик тинчлик эса АҚШ ва Украина манфаатларига хизмат қилмайди”, — дейди нашрнинг Киев режалари билан таниш суҳбатдоши.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика