Ўзбекистон

5 ёшли қизнинг зўрланиши: гумон қилинган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилди.

5 ёшли қизнинг зўрланиши: гумон қилинган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

 

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган нохуш ҳолатни атрофлича ўрганиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилди.

 

Ишчи гуруҳ томонидан воқеа ҳолатлари, шунингдек, масъул ходимларнинг хизмат вазифаларига лойиқлиги ўрганилмоқда.

 

Вазирлик маълумотига кўра, воқеага алоқадор ҳамда хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган ходим ва мансабдор шахсларга нисбатан ваколат доирасида тегишли чоралар кўрилади. Айбдорлар қонунчиликда белгиланган тартибда жазоланиши таъминланади.

 

Шунингдек, таълим ташкилотининг воқеага дахлдор деб гумон қилинган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

 

Бундай ҳолатларнинг бошқа мактабгача таълим ташкилотларида такрорланишининг олдини олиш мақсадида вазирликнинг махсус Ишчи гуруҳи томонидан мамлакатдаги давлат боғчалари ходимлари ҳам текширувдан ўтказилмоқда.

 

Вазирлик ҳолат юзасидан барча зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи 5 ёшли қизни зўрлагани хабар қилинган эди.

custom img

Хусусий ОТМга киритиш ваъдаси: ИИО инспектори ва яна икки киши ушланди

Фуқарога Тошкентдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига Россияда икки йил ўқиганини тасдиқловчи сохта ҳужжатлар орқали киритиш ваъда қилинган.

custom img

95 кг гашиш аниқланди: уч нафар шахс ушланди

Гашиш Қибрай туманидаги дала майдонида дарахтлар орасига яширилган қопларда бўлган.

custom img

Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда: электрон сигареталар топилди

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланган бўлиб, уларни сақлаганлик учун қонунчиликда жарима белгиланган.

custom img

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди

Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.

custom img

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

custom img

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"