Ўзбекистон

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади


Ҳукуматнинг 17 сентябрдаги 500-сон қарори билан олий таълим тизимида магистратура босқичида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш ва таълим самарадорлигини оширишга қаратилган янги тартиблар белгиланди.



Унга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб магистратурада кадрлар икки йўналиш бўйича тайёрланади.



Жумладан, ишлаб чиқариш (амалий) дастурига йўналтирилган магистратура камида 1 йил, илмий-педагогик дастурга йўналтирилган магистратура эса камида 2 йил давом этади.



Магистратурада таълим жараёни мутахассисликнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ кундузги, кечки ёки масофавий шаклларда ташкил этилади.



Ишлаб чиқариш (амалий) дастурига йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислик хусусиятидан келиб чиқиб, лойиҳа иши, конструкторлик лойиҳаси, стартап лойиҳаси, рационализаторлик ғояси, амалий-ижодий асар ёки бошқа турдаги ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.



Илмий-педагогик дастур бўйича таҳсил олган магистрлар эса магистрлик диссертациясини тайёрлайди.



Шунингдек, диссертация дастлабки ҳимояга қадар плагиатга текширилади ҳамда “яширин эксперт тақризи”дан ўтказилади.



Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларига киритилган журналларда мақола эълон қилган магистратура талабалари белгиланган тартибда рағбатлантириб борилади.



Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги магистратурада ўқиш давомийлигини мутахассисликларнинг хусусиятидан келиб чиқиб мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланди.



Мазкур тартиблар Одил судлов академияси, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

custom img

“Бункер” ва масофадан ечилган тестлар: ноқонуний “SAT” сертификати олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида фуқароларга “SAT” сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"