1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ургут туман маданият бўлими раҳбари ўта уятли сўзлар билан аёлларни ҳақорат қилди

Маданият вазирлигининг Zamon.uz'га маълум қилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ургут туман маданият бўлими раҳбари ўта уятли сўзлар билан аёлларни ҳақорат қилди

Ургут туман маданият бўлими бошлиғи Дилс­ҳод Атамуродовга тегишли деб иддао қилинаётган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Аудиоёзувда раҳбарнинг ҳамкасб аёллар шаънига нисбатан ҳақоратли ва уятли сўзлар ишлатгани эшитилади. Маълум бўлишича, бу сўзлар кичик йиғилиш чоғида айтилган ва ҳатто «латифа» сифатида талқин қилинган.

 

Мутахассислар бундай хатти-ҳаракатлар нафақат одоб-ахлоққа, балки меҳнат кодексига ва давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун талабларига ҳам зид эканини таъкидламоқда. Қонунчиликка кўра, давлат хизматчиси профессионал, холис ва одобли бўлиши шарт, аёлларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш эса камситиш ва ҳақорат сифатида жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

 

Бу воқеа фонида давлат идораларида одоб-ахлоқ ва этик меъёрларга амал қилиниши масаласи яна кун тартибига чиқди. Сўнгги йилларда бир нечта давлат хизматчиларининг номақбул сўз ва хатти-ҳаракатлари акс этган видео ва аудио ёзувлар тарқалгани, аммо улардан кўпига етарлича чоралар кўрилмагани танқид қилинмоқда.

 

Водеага Маданият вазирлиги расмий изоҳ берди. Унга кўра, ҳозирда Маданият вазирлиги ушбу ҳолатни тегишли тартибда ўрганмоқда. Кейинроқ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика