Cаломатлик

Уйқусизлик қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Уйқусизлик қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Бугунги тезкор ахборот асрида аксарият инсонлар сурункали уйқусизликдан азият чекмоқда. Доимий стресс, маълумотларнинг ҳаддан ортиқ кўплиги одамларнинг ушбу муаммо билан кўпроқ рўбарў келишига сабаб бўляпти. Хўш, бу ҳолат саломатлик учун қанчалик хавфли? Ундан халос бўлишда нималарга риоя қилиш керак?

 

— Уйқу – инсон соғлигида муҳим ўрин тутади, — дейди мутахассис. — Сабаби одам ухлаганда мушаклар тонуси ва артериал қон босими пасайиб, юрак уриши, тўқималарга қон келиши ҳамда танадаги моддалар алмашинуви секинлашади. Натижада нафақат мия, балки барча тана аъзолари “дам” олади.

 

Афсуски, бугун кўпчилик билан суҳбатлашсангиз, яхши ухлолмаётганидан, айримлар эса сурункали уйқу келмаслигидан шикоят қилади.

 

Бунга эса жуда кўп омиллар сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, асаблар зўриқиши, тунда ишлаш, оғир меҳнат шароити, стимулловчи дори препаратларини қабул қилиш, травматик вазиятлар, ноқулай ўрин-ёстиқлар, спиртли ва мунтазам кофеинли ичимликлар ичиш ҳамда тамаки чекиш каби ҳолатлар доимий уйқусизликни келтириб чиқариш хавфи юқори.

 

Қолаверса, бу муаммо кучли руҳий ва эмоционал шикастланишлар, невроз, хавотирланиш, бош мия касалликлари (айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар (буйрак, жигар, қалқонсимон без) хасталиклари билан боғлиқ нерв тизимининг функционал бузилишларида ҳам учрайди.

 

Сурункали уйқусизлик оқибатида организмда турли эндокрин, юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ҳамда асаб ва руҳий хасталиклар ривожланиш хавфи ортади.

 

Агар мазкур ҳолат мунтазам безовта қилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Муаммодан халос бўлиш учун соғлом турмуш-тарзига риоя қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш тавсия этилади. Бироқ уларни ухлаш олдидан бажармаслик керак.

 

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мумкин эмас. Аксинча, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Агар шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"