1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

UzAuto Motors Damas'нинг янги версияси ишлаб чиқаради

Унда юк кўтариш қобилияти ва сиғимнинг ошган.

UzAuto Motors Damas'нинг янги версияси ишлаб чиқаради

Кичик бизнес ва хусусий мижозларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Damas арзон минивенлари янги версиясининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

 

Янги Damas ихчам, тежамкор ва сиғимдор автомобиль бўлиб, у шаҳар ичидаги кундалик ҳаракатлар учун ҳам, тижорий фаолиятда фойдаланиш учун ҳам жуда қулайдир. Фарқли хусусиятларига ўлчамларнинг катталашгани, юк кўтариш қобилияти ва сиғимнинг ошгани, шунингдек ҳайдовчи ҳамда йўловчилар қулайлигининг сезиларли даражада яхшиланганидир. Модель Damas Move йўловчи версиясида ва Damas Max юк-йўловчи версиясида мавжуд бўлади.

 

Янги модель айни пайтдаги жорий Damas версияси билан бир вақтда ишлаб чиқарилади, бу эса харидорларга синовдан ўтган классик модель ҳамда замонавий технологик янгиликларга эга янги авлод автомобили ўртасида эркин танлов қилиш имконини яратади. 

 

УзАуто Моторс модель қаторини кенгайтириш билан бир вақтда, энг кўп талаб этиладиган моделларидан бири Chevrolet Cobalt'ни кенг кўламли модернизация қилди. Ҳозирда мавжуд комлектацияларига қўшимча равишда мижозларга иккита янги Coblat Style МСМ ва Cobalt Midnight МСМ версиялари тақдим этилади. Уларнинг ҳар бири кенгайтирилган опциялар тўплами, замонавий технологиялар, яхшиланган комфорт ва юқори хавфсизлик даражаси билан ажралиб туради.

 

Янги модификациялар Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа экспорт бозорларидаги Cobalt эгалари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига асосланиб ишлаб чиқилди. Ўзбекистон ва хориждаги респондентларнинг 90 фоиздан ортиғи автомобилни завод босқичиданоқ замонавий функциялар ва кенгайтирилган комплектациялар билан таъминлаш зарурлигини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика