Спорт

V Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон делегацияси 99 та олтин медални қўлга киритиб, 35 та давлат орасида етакчи бўлди.

V Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

 

2025 йил 7–14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси юксак натижа қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

 

Нуфузли мусобақада Осиёнинг 35 та давлатидан 1500 нафарга яқин спортчи 11 та спорт тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб борди. Ўзбекистон пара спортчилари пара енгил атлетика, пара таэквондо, бочча, пара сузиш, пара армрестлинг ҳамда пара пауэрлифтинг йўналишларида иштирок этди.

 

Мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон делегацияси жами 197 та медаль — 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий ҳисобда мусобақа етакчисига айланди.

 

Маълумот учун, 2021 йилда Баҳрайнда ўтказилган IV Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаган эди.

 

V Пара Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси Ватанга қайтгач, Тошкент шаҳридаги «Ҳумо» халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида расмийлар, спорт жамоатчилиги вакиллари, спорт фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда мухлислар иштирок этди.

 

Таъкидланишича, мазкур ютуқ мамлакатда пара спортни ривожлантиришга қаратилаётган тизимли ислоҳотлар, спортчилар учун яратилган шароитлар ҳамда мураббийлар меҳнатининг амалий самарасидир.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"