Вафот этган бастакор янги асарлар яратмоқда
Сунъий онг орқали бастакор вафотидан сўнг ҳам мусиқа ёзмоқда.

Америкалик бастакор Алвин Лусе вафотидан тўрт йил ўтган бўлишига қарамай, унинг мусиқий мероси фақат хотиралар билан чекланиб қолмади. У сунъий интеллект ва илғор биотехнологиялар ёрдами билан янги асарлар яратишда давом этмоқда.
2018 йилда австралиялик олимлар Паркинсон касаллигидан азият чекаётган Лусега «Тикланиш» (Тҳе Ревивал Прожест) номли илмий-ижодий экспериментда иштирок этишни таклиф қилишади. У 2020 йилда ҳаётлигида оқ қон ҳужайраларини топширган. Айнан шу ҳужайралар асосида сунъий мия модули ишлаб чиқилган.
Ҳозирда олимлар томонидан яратилган, 20 та мис пластинадан иборат ушбу сунъий тизим Лусениннг миясига хос сигналларни симуляция қилиб, реал вақтда акустик композициялар яратмоқда. Асарлар сунъий онг ва Лусениннг илгари берган ижодий маълумотлари асосида шаклланмоқда.
Бу лойиҳа мусиқа, фан ва фалсафанинг чорраҳасида туриб, инсон онги ва санъат ўртасидаги чегараларни қайта белгиламоқда.







