Жаҳон

Хиросима ва Нагасаки фожиаларига 76 йил бўлди

Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш ҳисобланади.

Хиросима ва Нагасаки фожиаларига 76 йил бўлди

 

Сўнгги тадқиқотларга кўра 1939-1945-йилларда уруш оқибатида 90 млндан ортиқ киши ҳалок бўлган.


Урушнинг сўнгги босқичи Тинч океанида, Япония ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтди. 1945 йил августига келиб Япониянинг мағлубияти деярли аниқ бўлиб қолди.  Шундай бўлса-да, АҚШ ғалабани тезлаштириш мақсадида ўзининг энг замонавий ва даҳшатли қуролини-атом бомбасини қўллашга қарор қилди. 


1945 йил 6 август куни Хиросима, 9 август куни Нагасаки шаҳрига тарихда илк бор атом бомбалари ташланди. Бунинг оқибатлари эса даҳшатли эди: минглаб киши ҳалок бўлди, яна минглаб инсонлар нурланиш олди ва бир неча йил давомида аста-секин ҳаётдан кўз юмди. 1950 йилга келиб атом бомаси ташланиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 200 мингдан ошди. Zamon.uz Хиросима ва Нагасакидаги фожиаларига 76 йил тўлиши муносабати билан ушбу даҳшатли ҳодисанинг аянчли оқибатлари акс этган суратларни тақдим этади.

Атом бомбаси тушган пайтда Хиросима ва Нагасаки

Хиросимага ташланган «Болакай» бомбаси

Чап тарафда-Хиросимага бомба ташлаган учувчи майор Томас Фереби. Ўнг тарафда-Нагасакига бомба ташлаган учувчи капитан Кермит Бихан

Нагасаки бомбардимондан кейин

Нагасакида тирик қолганлар харобалар ичида

Ота-онасидан айрилган бола харобалар ичида

Атом бомасидан омон қолган киши жароҳатларини кўрсатмоқда

Нагасакидан 15 км узоқликда жойлашган Кояжи-Дзими шаҳридан Нагасакига ташланган атом бомбаси булути кўриниши, 1945 йил 9 август

Бомба тушиши оқибатида танасининг тепа қисми жароҳатланган бола

Ҳар йили Хиросимада атом бомбаси қурбонлари хотирасига минглаб кабутарлар учирилади

 

Сўнгги тадқиқотларга кўра атом бомбасини ташлашга катта эҳтиёж бўлмаган, лекин АҚШ ўз ҳарбий қудратини бутун дунёга намойиш қилиш учун ҳам даҳшатли қирғин қуролини қўллашга қарор қилган. Хиросимада бомба ташланиши натижасида катта плазма шари вужудга келган, унинг ичидаги ҳарорат 4000 даражадан ортиқни ташкил этган . Шаҳарнинг 80минг аҳолиси шу заҳотиёқ халок бўлган.

 

Хиросима ва Нагасаки фожиалари инсониятни огоҳликка ундайди. Ядро қуролининг тарқалишини олдини олиш, бу қуролларни ҳеч қачон қўлламаслик-бутун дунё олдида турган энг катта вазифадир.

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамагунича нефть блокадаси давом этади — Эрон

Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози ёпилди, танкерлар бир ҳафтадан ортиқ ҳаракат қила олмаяпти, ишлаб чиқарувчилар қувватни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"