Хитой аҳолисининг қариши ва камайиши: бунинг дунё иқтисодиётига таъсири қандай?

Хитойда аҳоли қариб, туғилиш даражаси пасаймоқда. Натижада Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни ортда қолдирди.

Хитой аҳолисининг қариши ва камайиши: бунинг дунё иқтисодиётига таъсири қандай?

 

2023 йил январь ойида Хитой дунёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган давлат мақомини йўқотди. Бутунжаҳон популяция шарҳи маълумотларига кўра, 2022 йил охирида Ҳиндистон аҳолиси 1,417 млрд кишини ташкил этди, бу Хитойдагидан 5 миллионга кўп. Бу йўқотишлар Хитойда биринчи марта кузатилаётгани йўқ. 1959–1961 йиллар бошидаги катта очарчиликдан кейин ҳам хитойликлар сони камайганди.

 

Аҳолиси 1950 йилдан бери миллиард кишига кўпайган Ҳиндистонда ҳам муаммолар бор. Айни пайтда мамлакат аҳолисининг деярли ярми 30 ёшгача бўлган ёшлардир, меҳнат бозорида иш ўринлари етарли эмас. Нима учун Ҳиндистон етакчиликни қўлга киритди, Хитой эса аксинча? Ҳар икки давлатнинг иқтисодий ривожланиши демографик ўзгаришлар билан қандай боғлиқ?

 

БМТ ҳисоботига кўра, Ҳиндистон 2023 йилда дунёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётга эга бўлади. Мамлакат динамик ўсиш суръатларини кўрсатмоқда: ЯИМ 2006 йилдаги кўрсаткичдан уч баробарга ўсди. Бу йил мамлакат сармоядорларни тобора кўпроқ жалб қилмоқда — 2022 йил декабрь ойида Ҳиндистон фонд бозори рекорд даражага кўтарилди. Бу халқаро инвестиция фондлари ва трансмиллий корпорацияларнинг Хитойдан чиқиб кетиши фонида юз берди.

 

Ривожланган Ғарб мамлакатларида асосий истеъмолчилар беби-бумерлар ҳисобланади, чунки улар бутун умр ишлаб, мустаҳкам капитал олишга муваффақ бўлишди.  Хитойда “бир оила, бир бола” ташаббуси бироз бошқача тенденцияни келтириб чиқарди. 

 

Хитой жамиятидаги асосий қадриятлардан бири оила бўлиб, унинг маркази қоида тариқасида битта бола атрофида айланади. Бу нафақат бобо-бувилар, дадалар ва оналарнинг барча ғамхўрлигини, балки, одатда болаларга инвестиция қилинадиган оилавий жамғармаларни ҳам ҳисобга олади. Шу сабабли Хитойда кекса авлод вакиллари капиталга эга бўлишига қарамай, бу пул брендларга болалар орқали келади ва ёшлар ҳали ҳам асосий истеъмолчилар, ва энг муҳими, тенденциячилардир. Гарчи электрон тижорат ривожланиши, истеъмол қилиш қулайлиги ва тезлиги, шунингдек, аҳолининг тез қариши билан вазият аста-секин ўзгариб бораётган бўлса ҳам.

 

2020 йилда дунё миқёсида 65 ёшдан ошганлар улуши 9,3 фоизни ташкил этган бўлса, Хитойда бу кўрсаткич 14,2 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда 63-ўринни эгаллади. Японияда 65 ёшдан ошганлар улуши 28,4 фоиз, Италияда 23,3 фоиз, Португалияда 22,8 фоиз.

 

Тадқиқодчиларга кўра, Хитой аҳолисининг қариши дунёга таъсир қилади, чунки глобал таъминот занжирлари ушу давлат иқтисодиётига жуда боғлиқ. Қаришнинг салбий таъсири нафақат Хитой учун, балки бутун сайёра учун огоҳлантиришдир. Чунки Пекин таъминот занжирининг «ядроси» саналади. Келгуси бир неча йил ичида ХХР 70 миллион ишчи кучини йўқотади. Демак, бу глобал таъминот занжири учун катта зарба, деб тушунтирди экспертлар.

 

Ўзгаришлар молиявий бозорлар ҳолатига ҳам таъсир қилади, чунки Хитойда юқори даражадаги жамғармалар глобал бозорларни қўллаб-қувватлайди. Хитой сайёрадаги энг юқори шахсий жамғарма ставкаларидан бирига эга ва кўплаб чакана инвесторлар ўз пулларини у ерга, шу жумладан, пенсия жамғармаларига инвестиция қилишади.

 

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"