Жаҳон

Хитой жарроҳлари дунёда илк бор қулоқни оёққа кўчириб ўтказди

Бир неча ой ўтгач қулоқ яна бош қисмига қайта трансплантация қилинган.

Хитой жарроҳлари дунёда илк бор қулоқни оёққа кўчириб ўтказди

 

Хитойлик жарроҳлар тиббиёт тарихида илк бор ноёб операцияни амалга оширди — узилиб кетган қулоқ вақтинча беморнинг оёғига кўчирилиб, бир неча ой ўтгач яна бош қисмига қайта ўрнатилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, бемор аёл апрель ойида оғир техника билан ишлаётган пайтда бахтсиз ҳодисага учраб, қулоғидан айрилган. Ҳодиса оқибатида унинг бош териси, бўйни ва юз қисми жиддий шикастланган. Шифохонага ҳаёт учун хавфли ҳолатда етказилган беморда қулоқни анъанавий усулда тиклаш имконсиз бўлган.

 

Шу сабабли жарроҳлар ноодатий ечимни танлаб, қулоқни вақтинча оёқнинг юқори қисмига трансплантация қилган. Бунга оёқдаги артерия ва веналарнинг диаметри қулоқ томирлари билан мос келиши асос бўлган. Дастлабки операция тахминан 10 соат давом этган бўлиб, унинг мураккаблиги қулоқдаги қон томирларининг ниҳоятда кичик — атиги 0,2–0,3 миллиметр бўлиши билан боғлиқ.

 

Шунингдек, беморнинг бош терисини тиклаш учун қорин соҳасидан тери кўчириб ўтказилган. Беш ой ўтгач, жароҳатлар битгач, октябрь ойида қулоқни асл жойига қайтариш бўйича 6 соатлик якуний операция амалга оширилган. Ушбу амалиёт тиббиётда янги ва ноёб жаҳон тажрибаси сифатида эътироф этилди.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"