1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Хитойлик эркак шимида аэропортдан илон олиб ўтмоқчи бўлди

Текширувда унинг ёнида 104 та илон борлиги аниқланган.

Хитойлик эркак шимида аэропортдан илон олиб ўтмоқчи бўлди

Хитойда 100 дан ортиқ илонни шимида мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди. У судралиб юрувчиларни вакуумли сумкага солиб, чўнтагида яширинча олиб ўтмоқчи бўлган.

 

Текширув давомида йўловчининг ёнида турли шакл ва рангдаги 104 дона илон борлиги аниқланган. Эркак ноёб илонларни Ҳонконгдан Шенженга олиб келаётган бўлган.

 

Контрабандачи биохавфсизлик ва ветеринария назорати тўғрисидаги қонунларни бузгани сабабли жиноий жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика