Ўзбекистон

Хонобод суди раиси 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

У 30 минг доллар пора олаётганда ушланган эди.

Хонобод суди раиси 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

 

Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлисида Бош прокурор томонидан киритилган тақдимнома кўриб чиқилди. Тақдимномада жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий жавобгарликка тортиш, шунингдек, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи баён қилинган эди. Мажлис якунида мазкур тақдимномага розилик берилди.

 

Тақдимномага кўра, суд раиси Ю.Э. илгари бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатини камайтириш эвазига, судланган шахснинг онасидан 30 000 АҚШ доллари миқдорида пул олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

 

Олий суд таъкидлайдики, суд тизимида коррупцияга қарши кураш, тизимни ноҳалол кадрлардан тозалаш ва интизомий назоратни кучайтириш борасидаги қатъий чоралар давом эттирилмоқда. Энг аввало, судьялар ва суд тизими ходимлари ўртасида ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, коррупцион ҳолатлар юзасидан назоратни кучайтириш ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйганларга нисбатан кескин чоралар кўриш устувор вазифа этиб белгиланмоқда.

 

Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2025 йил 17 октабр куни эълон қилинган ҳукмга кўра, 1974 йилда Андижон вилоятида туғилган Ю.Э. юқоридаги моддалар билан айбли деб топилди ва унга 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у 2,5 йил давомида мансаб ва суд-ҳуқуқ тизимидаги лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

 

Шу билан бирга, биринчи инстанция суди ҳукмига нисбатан тарафлар қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти бериш ҳамда протест келтириш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинади.

custom img

“Кўп санъаткорлар саводсизлигини кўрсатиб қўйди” - Озодбек Назарбеков

Маданият вазири санъаткорларнинг солиқ тўлаши ҳақида муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда ИИО ходими 50 минг доллар порани олмади

Ноқонуний казино тармоғи бўйича тергов вақтида гумондор жиноий жавобгарликдан қочиш учун пора бермоқчи бўлган.

custom img

Ёз мавсуми одатий иқлим шароитида кечиши кутилмоқда— Ўзгидромет

Ўзгидромет 2026 йил ёз мавсуми бўйича тарқалган кескин қурғоқчилик ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Россия Ўзбекистонга илк миллий космонавтни тайёрлашда ёрдам беради

Россия Ҳукумати Ўзбекистоннинг космик соҳадаги режаларини қўллаб-қувватлашини ва бу йўналишда ўз тажрибасини тақдим этишга тайёр эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда мобил рақамни бошқа шахс номига ўтказиш соддалаштирилди

Янги хизмат орқали фойдаланувчилар рақамни онлайн тарзда бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

custom img

“Долзарб 100 кунлик” дастури: “Ўзбекнефтгаз” илк натижаларни эълон қилди

Дастури доирасида молиявий барқарорлик, модернизация ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича муҳим натижаларга эришилгани маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ЖССТ бош директорини қабул қилди

Учрашувда бир қатор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма тадбир ва тадқиқотлар ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"