Ўзбекистон

“Кўп санъаткорлар саводсизлигини кўрсатиб қўйди” - Озодбек Назарбеков

Маданият вазири санъаткорларнинг солиқ тўлаши ҳақида муносабат билдирди.

“Кўп санъаткорлар саводсизлигини кўрсатиб қўйди” - Озодбек Назарбеков

 

Маданият вазири Озодбек Назарбеков санъаткорларнинг солиқ тўлаш тартиби ва бу борада жамоатчиликда юзага келган муҳокамалар юзасидан муносабат билдирди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, санъаткорлар учун алоҳида “солиқ тўламаяпти” деган ҳолат мавжуд эмас ва улар амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ барча тегишли тўловларни амалга ошириб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, тўй, концерт ва бошқа ижодий фаолиятдан олинадиган даромадлар ҳам умумий тартибда солиққа тортилади.

 

Шунингдек, у сўнгги вақтларда санъат вакилларининг солиқ тизими юзасидан билдирган айрим фикрларига муносабат билдириб, бу масалада нотўғри тушунча ва турли талқинлар мавжудлигини қайд этди. Вазирнинг айтишича, санъаткорларнинг ўзлари ҳам амалда солиқ тўлаётган бўлсада, бу жараённинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари баъзан нотўғри талқин қилинмоқда.

 

“Биринчидан, муҳокама қилинаётган лойиҳа ҳали тасдиқлангани йўқ. Мана шу банд ўртага чиққанда ҳам жуда кўп санъаткорлар юзини кўрсатиб қўйди кимлигиники, биринчидан саводсизлигини кўрсатиб қўйди. Умуман солиқ ҳақида ҳеч қанақа билимга эга эмаслигини кўрсатиб қўйди. Иккинчидан, санъаткорлар аллақачон солиқ тўлаб келмоқда. Улар тўламаяпти деган фикрлар асоссиз. Масала солиқ тўлаш ёки тўламасликда эмас, балки амалдаги тизимнинг қанчалик самарали ва соғлом эканидадир”, — деди вазир.

 

Вазир шунингдек, солиқнинг давлат ҳаётидаги ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, солиқлар орқали давлат бюджети шакллантирилади ва бу маблағлар ҳисобидан таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимлари молиялаштирилади.

 

“Солиқ тўламайдиган ҳеч ким йўқ. Ҳар бир касб вакили, жумладан санъаткорлар ҳам бу тизимнинг бир қисми”, — деди Озодбек Назарбеков.

 

Унинг қўшимча қилишича, давлат томонидан яратилаётган шароитлар, тинчлик ва ижтимоий барқарорлик ҳам айнан солиқ тушумлари ҳисобига таъминланади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"