Жаҳон

Дубайда қозоғистонлик 22 ёшли йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Mаҳкумнинг яқинлари унинг 2024 йилда ишлаш мақсадида БААга борганини ва у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини айтган.

Дубайда қозоғистонлик 22 ёшли йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 22 ёшли Қозоғистон фуқароси оғир жиноятларда айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, 2026 йил 18 март куни Дубай биринчи инстанция суди ушбу фуқарони бир нечта оғир жиноятларда айбдор деб топган ва унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси ҳамда жарима тайинлаган.

 

Расмийларга кўра, суд ҳукми устидан апелляция шикояти киритилган бўлиб, ҳозирча қарор қонуний кучга кирмаган.

 

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг БААдаги элчихонаси мамлакат ваколатли органларига расмий сўров юборган. Айни пайтда жавоб кутилмоқда. Дубайдаги Қозоғистон Бош консулхонаси томонидан фуқарога зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани, масала вазирлик назоратида экани билдирилди.

 

Аввалроқ маҳкумнинг яқинлари унинг 2024 йилда ишлаш мақсадида БААга борганини ва у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини маълум қилган. Қариндошлари унинг айбдорлигига шубҳа билдириб, йигит туҳмат қурбони бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Айрим ОАВлар мазкур ишни 2025 йил Янги йил кечасида Дубайдаги виллага уюштирилган ҳужум билан боғламоқда. Норасмий маълумотларга кўра, ушбу виллада “Финико” молиявий пирамидаси асосчиларидан бири Эдвард Сабиров яшаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.