Ўзбекистон

Тошкентда ИИО ходими 50 минг доллар порани олмади

Ноқонуний казино тармоғи бўйича тергов вақтида гумондор жиноий жавобгарликдан қочиш учун пора бермоқчи бўлган.

Тошкентда ИИО ходими 50 минг доллар порани олмади

 

Тошкент шаҳрида криптовалютадан фойдаланган ҳолда ноқонуний қимор ўйинларини ташкил этиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур гуруҳ хорижий онлайн казино платформаларини бошқариш, криптовалюта орқали ноқонуний маблағ айлантириш ҳамда уларни легаллаштириш билан шуғулланган.

 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида асосий гумондорлардан бири жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида ИИО ходимига 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

 

Қайд этилишича, ички ишлар органи ходими гумондорни бундай ҳаракатларнинг ноқонунийлиги ҳақида огоҳлантирган. Шунга қарамай, гумондор ўз уринишини давом эттирган.

 

Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан раҳбариятга хабар берилган ва тезкор тадбир ўтказилган. Натижада гумондор пул маблағларини топшираётган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.