1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда 119 нафар ишчининг 1,3 миллиард сўм маоши ундириб берилди

"WBM Қўшкўпир Кластер" МЧЖда иш ҳақи бўйича қонунбузарлик аниқланган.

Хоразмда 119 нафар ишчининг 1,3 миллиард сўм маоши ундириб берилди

Хоразм вилояти Камбагалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “WBM Қўшкўпир Кластер” МЧЖда ўтказилган текширув давомида 119 нафар ходимга иш ҳақлари тўланмагани аниқланган.

 

Инспекция текширувига кўра, корхона 2025-йилнинг ўтган даври давомида ходимларга жами 1 миллиард 310 миллион сўм иш ҳақини тўламай келган. Ушбу сумма қонуний тартибда ундирилиб, ишчиларга қайтарилган.

 

Корхонага маошларни ўз вақтида тўламагани учун қандай чора кўрилгани юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

 

Давлат меҳнат инспекцияси корхоналарга иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш бўйича огоҳлантириш бериб келмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика