1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 3 йигит банкоматни ўмармоқчи бўлди

Улар воқеа жойига юзларини ёпиб, рақамсиз машинада боришган.

Тошкентда 3 йигит банкоматни ўмармоқчи бўлди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида банкоматни ўмармоқчи бўлган йигитлар ушланди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, 3 август куни соат 23.50 ларда Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тумандаги «Хуршид» маҳалла фуқаролар йиғини Бешқайрағоч кўчасига ўрнатилган Пайнет банкоматини ўғирлашга уриниш бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига тезкор-қидирув ходимлари зудлик билан етиб боришган ва уч нафар гумонланувчи: A.Shahzod, T.Farrux, Z.Zabixullalar ушланган. Маълум бўлишича, йигитлар юзларини яшириш учун бош кийимлар қийиб, кулранг Траскер автомашинасининг давлат рақамларини ечиб олган ҳолда ҳаракатланишган.

 

Воқеа жойида банкоматни кўтариб машина юкхонасига жойлаштиришга уринганда уни оғирлигидан тушириб юборишади. Банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25-модда орқали 169-моддаси (Ўғирлик қилишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика