1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.)нинг дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублари нусхаси Тошкентда сақланади

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига ёзган мактубларининг папирусга кўчирилган нусхаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши режалаштирилмоқда.

Энди Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.)нинг дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублари нусхаси Тошкентда сақланади

Ислом динининг кенг ёйилиши ва инсониятни тавҳидга даъват қилиш жараёнида Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) томонидан юборилган дипломатик мактублар алоҳида тарихий аҳамиятга эга. У зот (с.а.в.) Ислом даъватини етказиш мақсадида дунёдаги етакчи ҳукмдорларга хат ёзиб, муҳрлаб юборганлар.

 

Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида ана шундай улкан маънавий ва тарихий қимматга эга нусхалардан бири — Император Ҳирақлюс (Гераклиюс)га юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструкцияси намойиш этилади.

 

Шу билан бирга, экспозицияда Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Ўмон ҳукмдорлари, Форс шоҳига юборилган мактублар нусхалари ҳам ўрин олиши кутилмоқда. Ушбу хатлар нафақат Исломнинг тинчликпарвар ва дипломатик руҳини, балки Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сиёсий заковати ва инсонпарварлигини ҳам ёрқин намоён этувчи тарихий далиллардир.

 

Ислом цивилизацияси маркази ушбу экспонатлар орқали ташриф буюрувчиларга Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) мислсиз раҳнамолик фаолияти ва даъват методини яқиндан англаш имконини яратади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика