Жаҳон

Яман хусийлари Саудия нефть объектларига ҳужум қилди

Ҳужум қанотли ракеталар ёрдамида амалга оширилган.

Яман хусийлари Саудия нефть объектларига ҳужум қилди


Яманнинг хусийлар ҳаракати Саудия Арабистонига ракета зарбалари берди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Яҳё Сариа маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, ҳужум "Қамални ёриб ўтиш — 2" операцияси доирасида амалга оширилган. Зарбалар Жизондаги стратегик объектларга берилган. Шунингдек, Жиддада жойлашган дунёдаги энг йирик Saudi Aramco нефть компаниясига ҳам зарар етказилган. Зарба компаниянинг нефть тақсимлаш станциясига берилгани айтилмоқда.


Араб коалицияси давлатлари якшанбага ўтар кечаси Қизил Денгиз соҳилидаги Аш-Шукик ва Жизондаги Saudi Aramco объектларига дронлар ва баллистик ракеталар ёрдамида ҳужум бўлганини, аммо уларнинг барчаси уриб туширилганини очиқлаган.


Саудия Арабистони энергетика вазирлиги Янбу шаҳридаги нефть қайта ишлаш заводи фаолияти вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилган.


 Аввалроқ хусийлар БААга ҳам ҳужум уюштирганди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"