1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш мумкин бўлади

Президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда 31 декабрдан 4 январга қадар дам олиш куни бўлиши кутилмоқда.

Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш мумкин бўлади

Ижтимоий тармоқларда Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилмаслиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг билдиришича, Янги йил байрами арафасида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ҳамда дам олиш кунларини кўчириш бўйича таклифлар киритилган.

 

Хусусан, таклифларда 2025 йил 31 декабрь ҳамда 2026 йил 2 ва 3 январь кунларини қўшимча дам олиш кунлари этиб белгилаш назарда тутилган.

 

Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни белгиланиши кутилмоқда.

 

Президент қарори лойиҳасига мувофиқ, 2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 4 январга қадар бўлган давр дам олиш кунлари сифатида белгиланиши режалаштирилган. Шу тариқа, байрам муносабати билан фуқаролар учун қўшимча дам олиш имконияти яратилади.

 

Мазкур қарор лойиҳаси ҳозирда кўриб чиқилмоқда ва яқин кунларда тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжат Президент томонидан имзолангач, расмий равишда эълон қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика