Ўзбекистон

Янги йилнинг ил кунида энг кўп туғилиш Сурхондарёда қайд этилди

2026 йилнинг 1 январь кунида Ўзбекистонда 1815 нафар чақалоқ дунёга келди. Чақалоқлар орасида 17 нафар эгизак бўлиб, уч ва тўрт нафар эгизаклар ҳам туғилди.

Янги йилнинг ил кунида энг кўп туғилиш Сурхондарёда қайд этилди

 

 

 


Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йил 1 январь куни Ўзбекистонда жами 1 815 нафар чақалоқ дунёга келган. Улардан 894 нафари қиз, 921 нафари эса ўғил болалар ҳисобланади. Бу кўрсаткич сўнгги йиллардаги янги йилнинг илк суткасидаги туғилиш статистикасини давом эттиради.


Таққослаш учун, 2021 йил 1 январда 1 644 нафар, 2022 йилда 2 316 нафар, 2023 йилда 2 155 нафар, 2024 йилда 1 859 нафар ва 2025 йилда 1 641 нафар чақалоқ туғилгани қайд этилган. Жорий йил кўрсаткичи ўртача даражада экани билан ажралиб туради.


Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Сурхондарё вилоятида кузатилиб, бу ерда 243 нафар чақалоқ дунёга келган. Кейинги ўринларда Фарғона (216), Наманган (194), Қашқадарё ва Самарқанд (191 нафардан), Андижон (157) ҳамда Тошкент шаҳри (143) қайд этилган. Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятига тўғри келиб, у ерда 29 нафар чақалоқ туғилган.


Шунингдек, янги йилнинг биринчи кунида туғилган болалар орасида 17 та эгизак ҳолати аниқланган. Улардан 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари уч ҳомилалик ва 4 нафари тўрт ҳомилалик эгизаклар экани маълум қилинди. Маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"