Жаҳон

Янги Зеландияда бола ичагидан 100 та магнит олиб ташланди

Магнитлар 13 ёшли боланинг ичак деворларини кесиб, тўқималарнинг нобуд бўлишига сабаб бўлган.

Янги Зеландияда бола ичагидан 100 та магнит олиб ташланди

 

Янги Зеландияда 13 ёшли бола неодим магнитларни ютиб юборгани оқибатида оғир жарроҳлик амалиёти ўтказди. Тиббий текширувлар давомида боланинг ичагидан қарийб 100 та магнит чиқариб олинди.

 

Маълум қилинишича, ўсмир ушбу магнитларни интернет орқали сотиб олган. Тиббий кўрикда магнитларнинг ичак деворини кесиб ўтганлиги, айрим қисмларда тўқималар нобуд бўлганлиги аниқланган. Шифокорлар беш соатдан ортиқ давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали боланинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

 

Расмий маълумотларга кўра, бундай магнитлар Янги Зеландияда 2013-йилдан бери савдога чиқарилиши тақиқланган. Шунингдек, ўсмир уларни онлайн платформа орқали сотиб олгани аниқланган. Савдо компанияси мазкур ҳолат юзасидан ички текширув бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон уруш оқибатида етказилган зарарни 270 млрд долларга баҳоламоқда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар ЯИМнинг 60 фоизига тенг.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эронда 4000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Можаро давомида 100 мингдан ортиқ уй вайрон қилингани ва ўн минглаб одамлар жароҳат олган.

custom img

Исроилда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди

Қуддус, Тел-Авив ва Ҳайфада минглаб фуқаролар кўчаларга чиқди.

custom img

БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

Қарор хавфсизлик ва операцион ҳолат тўлиқ ўрганилгач қабул қилинган.

custom img

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

Бироқ ҳозирча асосий эътибор дипломатик босимга қаратилган.

custom img

Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Моҳаммади Эрон қамоқхонасидан шифохонага ётқизилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли ҳушидан кетиш ҳолатларидан сўнг касалхонага ётқизилган, оиласи Теҳронга кўчиришни талаб қилмоқда.

custom img

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

Қарор Трампнинг минтақавий тинчлик ташаббусидаги муваффақиятсизликлар фонида қабул қилинган.

custom img

АҚШ давлат қарзи илк бор иқтисодиёт ҳажмидан ошиб кетди

Қарз даражаси 2030 йилга бориб 108 фоизга етиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"