Японияда 170 дан ортиқ уй-жой ёниб кетди, бир киши ҳалок бўлди

Бир уйда бошланган ёнғин кучли шамол сабаб қўшни биноларга тарқалган.

Японияда 170 дан ортиқ уй-жой ёниб кетди, бир киши ҳалок бўлди

 

Япониянинг Оита шаҳрида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида 170 дан ортиқ бино, жумладан кўплаб турар-жойлар бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда NHK ахборот агентлиги хабар берди дейди РБК нашри.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Саганосеки туманида 18 ноябрь куни кечқурун бир уйда бошланган ёнғин кучли шамол сабаб тезда қўшни биноларга тарқалган. Ёнғин жами 48,9 минг квадрат метр майдонни қамраб олган.

 

Воқеа жойидан бир кишининг жасади топилган. Дастлабки хулосаларга кўра, марҳумнинг юрак хуружи оқибатида вафот этган бўлиши мумкин. Унинг шахси аниқланмоқда. Шунингдек, 50 ёшли аёл тутун билан заҳарланиш ва енгил куйишлар туфайли шифохонага ётқизилган.

 

Фавқулодда ҳолат сабаб 167 киши эвакуация қилинган, улар вақтинча маҳаллий жамоат марказига жойлаштирилган. Тахминан 350 та уй электр таъминотисиз қолган.

 

Токиога хизмат сафаридан қайтган префектура губернатори Оита Сато жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Префектура ҳокимияти, шаҳар маъмурияти ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вақтинчалик уй-жой ажратиш ва қўшимча талафотларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.

 

Саганосеки ҳудуди кўп ҳолларда ёғочдан қурилган кам қаватли уйлар билан зич жойлашгани туфайли ёнғин қисқа фурсатда катта ҳудудга тарқалган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика