Cаломатлик

Яққол белгиларсиз ривожланадиган уч хавфли касаллик

Улар аксарият ҳолларда аниқ симптомларсиз кечади.

Яққол белгиларсиз ривожланадиган уч хавфли касаллик

Замонавий тиббиётда ўта хавфли ҳисобланган касалликларни ҳам самарали муолажа қилиш йўллари топилмоқда. Ўз навбатида, даволаш мумкин бўлган хасталиклар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам бор. Хўш, бунинг сабаби нимада?

 

Россиялик шифокор А.Хухрев хорижий ОАВдаги чиқишида бунинг кенг тарқалган омилларидан бири ҳақида тўхталди.

 

Мутахассис фикрича, баъзи патологияларни дастлабки ривожланиш босқичида илғаш қийин. Чунки улар аксарият ҳолларда аниқ симптомларсиз кечади. Саратон, атеросклероз ва жигар касалликлари шулар сирасидан.

 

Масалан, саратонга эрта босқичда аниқ ташхис қўйиш учун тизимли тиббий текширувлар талаб этилади. У яққол белгиларсиз ривожланиши мумкин. Хусусан, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони хавфли босқичга ўтгунга қадар, одатда, бирмунча "сокин" бўлади.

 

Шифокорнинг қўшимча қилишича, худди шундай ҳолат атеросклерозга ҳам тегишли. Негаки, у тегишли "сигнал"ларсиз намоён бўлади.

 

Жигар хасталиклари аломатлари ҳам дарҳол сезилмайди. Боиси бу органда оғриқ рецепторлари йўқ.

 

Юқорида саналган касалликлар рўйхатида гипертония ҳам бор. Тўғри, баъзи беморлар қон босими сал ошгани заҳоти ўзини нохуш ҳис қилиб, яққол белгиларни ҳис қилади. Аммо айримлар артериал босими 200 мм симоб устунига кўтарилмагунча, организмида ҳеч қандай ўзгаришни илғамаслиги мумкин.

 

Хорижлик врач ўз мулоҳазалари якунида шундай хулоса қилади: эрта ва аниқ ташхис орқали хавфли касалликларни самарали даволаса бўлади. Бунинг учун аҳоли вакиллари ҳар йили чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтиб туриши зарур.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Яққол белгиларсиз ривожланадиган уч хавфли касаллик