ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди
Бу Мадрид жамоаси футболчиси.

UEFA расмий сайтида овоз бериш натижаларига кўра Чемпионлар Лигаси 2-турининг энг яхши футболчиси аниқланди. Мукофот якунда Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Алваро Моратага насиб қилди. 30 ёшли форвард "Фееноорд" билан ўйинда (3:2) дубл қайд этди ва ғалаба голига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Алваро Мората жорий мавсумни сермаҳсул ўтказмоқда. У барча мусобақаларда 8 та ўйинда 7 та гол урди.
Шунингдек, Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем, "Брага" вингери Брума ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлунд даъвогарлик қилишди.







