РИА Новости хабарига кўра, Европа соғлиқни сақлаш ташкилотларининг очиқ маълумотлари таҳлилига асосан, А(Ҳ3Н2) гриппи, шунингдек Гонконг гриппи сифатида танилган вируснинг энг фаол тарқалиши 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар орасида кузатилмоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, грипп вируслари Европа Иттифоқи бўйлаб фаол айланишда давом этмоқда. Ҳамма мамлакатларда доминант тури А гриппи бўлиб, айниқса А(H3N2) штамми касалланиш ҳолатларининг кўпайишига асосий сабаб бўлмоқда.
Европа Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) A(H3N2) гриппи тарқалишининг айни пайтда мактаб ёшидаги болалар орасида энг юқори эканлигини тасдиқлади.
Шунингдек, ECDC ҳисоб-китобларига кўра, ушбу штамм билан аниқланган инфекция ҳолатларининг учдан бир қисмидан кўпроғи унинг янги мутацияси – К субкладасига тегишли. Вируснинг бу варианти тез тарқалмоқда ва Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида қайд этилган.
Аввалроқ, Узоқ Шарқ Федерал Университети Тиббиёт ва ҳаёт фанлари мактабининг Клиник тиббиёт кафедраси директори ва тиббиёт фанлари доктори Светлана Вахрушева Россияда Гонконг гриппи ҳолатларининг ўсиш суръати секинлашганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, ҳолатлар кўпайиши секинроқ суръатларда содир бўлмоқда.


