Жаҳон

Европа Иттифоқи Россия фуқаролари учун кўп марталик Шенген визаларини тақиқлаши мумкин

Қарор қабул қилинса, россияликларга фақат бир марталик визалар берилади.

Европа Иттифоқи Россия фуқаролари учун кўп марталик Шенген визаларини тақиқлаши мумкин

 

Европа Иттифоқи расмийлари Россия фуқароларига кўп марталик Шенген визаларини беришни тақиқлаш масаласини жорий ҳафта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Политисо нашри 5 ноябрь куни Европа Иттифоқининг уч нафар расмийсига таяниб хабар берди дейди dw.com нашри.

 

Лойиҳа қабул қилинса, россияликлар фақат бир марталик (ягона сафар учун) Шенген визаларини олишлари мумкин бўлади. Гуманитар сабабларга кўра Европага келишни режалаштирганлар, шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларидан бирининг фуқароси бўлган шахслар учун истиснолар кўзда тутилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, ушбу чорани жорий этиш таклифи Украинадаги уруш билан боғлиқ бўлиб, Россия учун навбатдаги санкция сифатида илгари сурилмоқда. Бироқ, нашр қайд этишича, виза бериш бўйича якуний қарор ҳар бир давлат ҳукуматининг ваколатига киради. Шу боис, ЕИ виза талаблари бўйича умумий қоидаларни қатъийлаштириши мумкин бўлсада, уларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисида якка тартибда қарор қабул қила олмайди.

 

Аввалги чекловлар

2022 йил сентябрь ойида, Украинада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг, Европа Иттифоқи Россия билан соддалаштирилган виза тартибини бекор қилган, виза тўловини 35 евродан 80–90 еврогача оширган ҳамда аризаларни кўриб чиқиш муддатини узайтирган эди. Шунингдек, Полша, Латвия, Литва, Эстония ва Чехия каби бир қатор Европа давлатлари россияликларга сайёҳлик визаларини беришни тўхтатган.

 

Мазкур чоралар ва бошқа санкциялар натижасида Европа Иттифоқига сафар қилаётган Россия фуқаролари сони кескин камайган. 2021 йилда ЕИга 4 миллиондан ортиқ россиялик ташриф буюрган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда 517 минг, 2024 йилда эса 541 мингни ташкил этган.

 

2024 йилда россияликларга берилган Шенген визаларининг катта қисми жанубий Европа давлатларига тўғри келган: Италия — 152 мингдан ортиқ, Франция — 124 минг, Испания — 111 минг ҳамда Греция — қарийб 60 минг виза берган. Политисо маълумотига кўра, Венгрия ҳам виза бериш бўйича етакчи давлатлар сафида.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"