Жаҳон

Европа мамлакатлари жаҳаннам томон кетмоқда — Трамп

АҚШ раҳбари Европа мамлакатларини кескин танқид қилди. Лондон шаҳар мэри эса унга жавоб қайтариб, ёмон ниятли одамларга эътибор қилмасликни маслаҳат берди.

Европа мамлакатлари жаҳаннам томон кетмоқда — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Европа мамлакатларини кескин танқид қилиб, улар оммавий ва ноқонуний миграция оқибатида “жаҳаннам томон кетмоқда”, деб баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, қитъани мигрантлар тўлқини қамраб олган ва ҳеч ким бу жараённи тўхтатиш учун жиддий чора кўрмаяпти. Трамп Лондон мисолида шаҳар бутунлай ўзгарганини, айрим кучлар эса ҳатто шариат қонунларини жорий этишга интилаётганини таъкидлади.

 

У, шунингдек, мигрантлар Ғарбнинг яхшиликларига зўравонлик ва қотиллик билан жавоб қайтаришини айтиб, ҳар бир давлат ўз чегараси ва маданиятини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиши зарурлигини билдирди. Президент насронийлик энг кўп таъқиб этилаётган динлардан бири эканини эслаб, Ғарбнинг ўзига хос қадриятларини ҳимоя қилишга чақирди.

 

Трамп иқлим ўзгариши масаласига ҳам тўхталиб, буни “барча даврлардаги энг катта ёлғон” деб атади ва “яшил энергетика”ни ҳаддан ташқари қиммат ҳамда самарасиз афсона сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, Европа ҳавони тоза қилиш учун заводларни ёпиб қўйган бир пайтда, бошқа давлатлар океан ва ҳавога тонналаб чиқиндилар ташламоқда.

 

Америка раҳбари БМТни ҳам танқид қилиб, ташкилот муаммоларни ҳал этмасдан, балки янгиларини яратаётганини, жумладан ноқонуний мигрантларни тинч мамлакатларга киришини молиялаштираётганини билдирди. Шу билан бирга, у АҚШдаги ноқонуний мигрантларни ҳайвонларга қиёслади.

 

Трамп Украинадаги можарони эса АҚШнинг аввалги раҳбарияти хатолари билан боғлади ва Европа мамлакатларига мурожаат қилиб, улар Россияга қарши кураш олиб бориш билан бир вақтда унинг энергетик ресурсларини харид қилишда давом эта олмаслигини, бу “хиёнат” сифатида баҳоланиши мумкинлигини таъкидлади. У Хитой ва Ҳиндистон Россия билан иқтисодий алоқалари орқали Украинадаги урушни молиялаштираётганини ҳам қўшимча қилди.

 

Шу билан бирга, президент АҚШнинг халқаро ҳамкорликка очиқ эканини билдириб, “Биз биргаликда хавфсиз ва фаровон дунё қура оламиз”, деди. У нутқини ўз услубида якунлаб, “Мен доимо ҳақман, воқеаларни олдиндан кўра оламан. Менда ‘Трамп ҳамма нарсада ҳақ’ деб ёзилган кепка бор”, дея қўшимча қилди.

custom img

Германия ҳукумати Россияни ўз ҳудудидаги объектларга "тўғридан-тўғри таҳдид" қилишда айбламоқда

Россия Украинага дрон етказиб берадиган Германиядаги корхоналарнинг жойлашуви ва фаолияти ҳақида очиқ маълумот берган.

custom img

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Теҳрон Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилингач музокараларни бошлаши мумкин.

custom img

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

custom img

Арманистонда Nestle болалар озуқасида хавфли токсин аниқланди

Маҳсулот Россиядан олинган лаборатория таҳлиллари натижаларига асосан хавфли деб баҳоланган.

custom img

Эронда интернет узилиши 52 кундан ошди — NetBlocks

Бу ҳолат глобал миқёсда энг узоқ давом этган миллий интернет чеклови сифатида қайд этилган.

custom img

Исроил ўз мақсадларига эришмагунча тўхтамайди — Нетаньяху

Исроил Бош вазири минтақада исталган вақтда янги воқеалар юз бериши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ҳиндистондаги пиротехника фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган.

custom img

Эрон урушда ютқазса, Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Эрон ва АҚШ ўртасида қабул қилинган 14 кунлик оташкесимни тўхтатиш бўйича келишувга қарамай. Исроил Ливанга қарши ҳужум бошлаган эди. АҚШ расмийлари келишувда Ливан масаласи тилган олинмаганини даъво қилмоқда. Аммо икки мамлакат ўртасида воситачи ролини ўйнаган Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ливан келишувда борлигини айтмоқда. Хўш, аслида вазият қандай, Эрон бу борада қандай фикрда. Уруш вақтида Эрон ўзбекистонлик тадбиркорларни ҳимоя қиладими? Шу каби мавзуларда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан суҳбатлашдик.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"