1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Юрак хуружини олдиндан аниқлайдиган сунъий интеллект яратилди

Ушбу АИ ёрдамида юрак хуружларининг олдини олиш имконияти пайдо бўлди.

Юрак хуружини олдиндан аниқлайдиган сунъий интеллект яратилди

 

Франция ва АҚШлик олимлар юракнинг тўсатдан тўхташ хавфини олдиндан аниқлай оладиган сунъий интеллект тизимини яратди.

 

Янги тизим электрокардиограмма (ЭКГ) маълумотларини таҳлил қилиб, юракнинг электр фаоллигини симуляция қилади. Сунъий интеллект юрак қоринчаларининг стимуляция ва бўшашиш вақтларини ўрганиб, юрак мушакларидаги нозик, аммо хавфли ўзгаришларни аниқлашга қаратилган.

 

“Бизнинг тизимимиз юқори аниқликка эга. У юрак ритми бузилиши хавфи остидаги беморларнинг 70 фоизини олдиндан аниқлай олди ва нотўғри сигнал бериш эҳтимоли атиги 0,1 фоиз бўлди”, – дейди Париж юрак-қон томир тадқиқот маркази кардиологи Лоран Фиорина.

 

Анъанавий диагностика усуллари ҳар йили бутун дунё бўйлаб 5 миллиондан ортиқ одам ҳаётига зомин бўладиган юрак тўхташ ҳолатини олдиндан аниқлай олмайди. Кўпчилик қурбонлар илгари юрак билан боғлиқ муаммоларга эга бўлмаган беморлар ҳисобланади.

 

Келажакда ушбу технология шифохона мониторларида, шунингдек, ақлли соатлар ва бошқа кўчма қурилмаларда қўлланилиши мумкин. Бу эса юрак хасталиги хавфи бўйича кенг қамровли мониторинг имкониятини яратади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика