1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский АҚШ ва Украина тинчлик режасининг 20 бандини амалга оширишга тайёрлигини билдирди

Томонлар ҳужжатлар устида ишлашда давом этмоқда.

Зеленский АҚШ ва Украина тинчлик режасининг 20 бандини амалга оширишга тайёрлигини билдирди

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ ва Украина ўртасида тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳужжатлар устида ишлар давом этмоқда деганини маълум қилди. Бу ҳақда DW нашри Зеленский баёнотига таяниб хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, тинчлик шартномаси режасининг 20 банди аллақачон ишлаб чиқилган ва уларни амалга оширишга Украина томони тайёр. Асосий ҳужжат хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувдан иборат бўлиб, унга махфий иловаси ҳам киритилган. Ушбу иловада кафил давлатларнинг Украина Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятлари батафсил белгиланган.

 

Шунингдек, Зеленский уруштдан кейинги даврда Украинани тиклашга қаратилган келишув устида ҳам томонлар фаол иш олиб боряптиларини таъкидлади.

 

Украина Президенти АҚШ ва Европа томонидан кутилayotgan айрим хавфсизлик кафолатларига ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, Украина Қуролли Кучлари сонини 800 минг нафаргача етказишга қаратилган моддий ёрдам, Европа Иттифоқига аъзолик истиқболлари, ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, “хоҳловчилар коалицияси” доирасида энергия, молиявий ва бошпана билан таъминлаш масалалари шулар жумласидандир.

 

Маълум қилинишича, Вашингтон томонидан тақдим этиладиган хавфсизлик кафолатлари Европа кафолатларидан алоҳида ҳужжат сифатида расмийлаштирилади. Ушбу кафолатлар юридик кучга эга бўлиши учун АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланиши лозим.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика