1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский G7 саммитида иштирок этади

Украина раҳбари Хиросимага АҚШ ҳарбий самолётида бориши кутилмоқда.

Зеленский G7 саммитида иштирок этади

 

Украина президенти Владимир Зеленский Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтаётган G7 саммитида шахсан иштирок этади. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, Украина раҳбари Араб Лигаси саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонида кутилаётган ташрифидан сўнг АҚШ ҳарбий самолётида Японияга учади.

 

Япония расмийлари Зеленскийнинг жадвалига мувофиқ якшанба куни Украина бўйича қўшимча сессия қўшган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент девони раҳбари ўринбосари Игор Жовква Зеленский Хиросимадаги G7 саммитида иштирок этиши мумкинлигини айтганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика