1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский Путин билан Қозоғистонда учрашмоқчи

Астана бунда воситачи сифатида иштирок этиши мумкин.

Зеленский Путин билан Қозоғистонда учрашмоқчи

Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин билан Қозоғистонда олий даражадаги музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди.

 

"Агар Путин хоҳласа, Қозоғистонда олий даражали музокаралар ўтказишимиз мумкин", — деди Зеленский Fox News телеканалига берган интервюсида. 

 

Унинг таъкидлашича, Киев Москвада эмас, балки нейтрал ҳудудда учрашув ўтказиш тарафдори.

 

Зеленский шунингдек, Украина аввалроқ Туркия, Саудия Арабистони, Қатар, Австрия ва Швейцарияни ҳам эҳтимолий музокаралар майдони сифатида кўрсатганини эслатди.

 

Аввалроқ Астана ҳам Москва ва Киев ўртасидаги мулоқот учун майдон тақдим этишга ва воситачи сифатида иштирок этишга тайёрлигини билдирган. Қозоғистон ташқи сиёсатда ўрта йўлни танлаб, икки давлат билан муносабатларда дипломатик ҳаллар излашни муҳим деб ҳисоблайди.

 

Шу тариқа, Қозоғистон Путин ва Зеленский учрашуви учун эҳтимолий майдонлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика