1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойсиз Путин Россияси ҳеч нарса эмас — Зеленский

Украина раҳбари БМТда Хитой позициясини танқид қилди.

Хитойсиз Путин Россияси ҳеч нарса эмас — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида нутқ сўзлаб, Россия ва Хитой ҳақида кескин баёнотлар билан чиқди.

 

Зеленскийнинг таъкидлашича, Владимир Путин Украина билан урушни тўхтатиш ҳақида бевосита музокаралар ўтказишдан қўрқади.

 

“Путин Украина ва бутун дунё билан юзма-юз ўтириб, фақат урушни исташини очиқ тан олишдан қўрқади. Шу боис у делегатларини юбориб, қон тўкилишни тўхтатишга интилаётгандек кўрсатмоқчи бўлади. Аммо бу — дипломатик кўзбўямачилик холос”, — деди Украина раҳбари.

 

У, шунингдек, Хитойга мурожаат қилиб, Россиянинг ҳозирда унга қаттиқ боғлиқ эканини таъкидлади: “Агар Хитой чиндан ҳам бу урушни тўхтатмоқчи бўлса, Москвани босқинни тўхтатишга мажбур қилган бўларди. Хитойсиз Путин Россияси ҳеч нарса эмас. Бироқ Хитой кўп ҳолларда жим туради ва тинчлик йўлида фаол ҳаракат қилиш ўрнига кузатувчи бўлиб қолмоқда”, — деди Зеленский.

 

Шу билан бирга, Украина президенти АҚШнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп билан учрашуви ҳақида ҳам тўхталиб, уни “ажойиб” деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, улар тинчликка эришиш бўйича бир нечта ғояларни муҳокама қилган ва бу ғоялар самара беришига умид билдирган.

 

“Биз Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари Россияни тинчликка мажбурлашига ишонамиз. Москва АҚШдан қўрқади ва доимо унга эътибор қаратган”, — деди Зеленский.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика