1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тайванда дунёдаги энг кучли тайфун юз бериб,14 киши ҳалок бўлди

Яна юзлаб инсонлар жароҳат олгани айтилмоқда.

Тайванда дунёдаги энг кучли тайфун юз бериб,14 киши ҳалок бўлди

Тайванда 2025 йил бошидан бери дунёда кузатилган энг кучли табиий офатлардан бири — “Рагасасупер-тайфуни катта вайронагарчилик келтирди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони камида 14 кишини ташкил этмоқда, юзлаб инсонлар жароҳатланган.

 

Ҳуалиен уезди яқинида кучли ёғингарчилик ва ер кўчкиси натижасида ҳосил бўлган “барриер лаке” (тоғ тўсиқ кўли) ёрилиб, сув тошқинлари юз берди. Натижада Гуангфу шаҳри атрофидаги кўприк ва уйлар вайрон бўлди, айрим ҳудудларда сув сатҳи икки қаватли уйлар даражасига кўтарилган.

 

Маҳаллий аҳоли хавфсизлик чораларини кўришга мажбур бўлди: кўплаб одамлар уй томларига чиқиб жон сақлаган, айримлари эса вақтинча бошпаналарга жойлаштирилган. Тайваннинг шарқий ҳудудларида транспорт тўлиқ издан чиққан, йўллар ва темир йўллар катта зарар кўрган.

 

Тайфун нафақат Тайванга, балки Хитойнинг жанубий ҳудудларига ҳам катта таъсир кўрсатди. Гуангдонг провинциясида 1,9 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди, мактаблар ва давлат идоралари ёпилди, парвозлар ҳамда поезд қатновлари бекор қилинди.

 

Мутахассислар “Рагасани сўнгги йилларда минтақада кузатилган энг кучли тропик бўронлардан бири сифатида баҳоламоқда. Ҳаво оқимлари соатига 200 километр тезликка етгани, кучли шамол ва тошқинлар биргаликда катта вайронагарчилик келтиргани қайд этилмоқда.

 

Расмийлар ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Қутқарувчилар эса ҳозирча вайрон бўлган уйлар ва сув босган ҳудудларда қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика