1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп: Украина Европа Иттифоқи кўмагида бутун ҳудудини қайтариб олиши мумкин

АҚШ раҳбари НАТО Украинани қурол билан қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

Трамп: Украина Европа Иттифоқи кўмагида бутун ҳудудини қайтариб олиши мумкин

Доналд Трамп Украина ўзининг тарихий чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлигини тиклаш салоҳиятига эга эканини таъкидлади.

 

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Россиянинг уч ярим йилдан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлари маъносиз урушга айланган ва мамлакат иқтисодиёти жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

 

“Украина европа Иттифоқи кўмаги билан ўзининг бутун ҳудудини қайтариб олиш имкониятига эга. Россия аҳолиси ва иқтисодиётидаги мавжуд муаммолар, энергия тақчиллиги ҳамда урушнинг оқибатлари буни янада яққол кўрсатмоқда. Украина ўзининг мустаҳкам иродаси ва халқаро ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлаши билан мамлакатини тиклашга қодир”, — дея таъкидлади Доналд Трамп.

 

Шу билан бирга, АҚШ Президенти Владимир Путин катта иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётгани ва айнан ҳозир Украина учун фаол ҳаракат қилиш даври эканини қайд этди.

 

Трамп, шунингдек, НАТОни зарур қурол-яроғ билан таъминлаш давом эттирилишини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика