1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский Россия урушни 2026 йилгача давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди

Украина раҳбари АҚШ ва бошқа ҳамкорларни вазиятга муносиб жавоб чораларини кўришга чақирди.

Зеленский Россия урушни 2026 йилгача давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан уруш ҳаракатларини 2026 йилгача давом эттириш режалари мавжудлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида эълон қилди.

 

Зеленскийнинг таъкидлашича, Москванинг келгуси йил ҳам кенг кўламли ҳарбий операцияларни давом эттиришга тайёрланаётгани ҳақида қўшимча сигналлар олинмоқда. Унинг сўзларига кўра, ушбу сигналлар нафақат Украина учун, балки халқаро ҳамжамият, хусусан, Киевнинг ҳамкорлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

Украина президенти Россия расмийлари томонидан берилаётган баёнотлар ва юборилаётган сигналлар урушни якунлаш ниятидан далолат бермаслигини, аксинча, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга қаратилганини қайд этди. Зеленский бу сигналлар Россия армиясининг расмий буйруқлари билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, у халқаро ҳамкорларни, айниқса АҚШни вазиятни тўғри баҳолашга ва Россиянинг ҳақиқий ниятларига муносиб жавоб чораларини кўришга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика