1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

“Зомби” ҳужайраларни йўқ қиладиган ёшлик вакцинаси яратилди

Япониялик олимлар одам организмидаги қариш жараёнини секинлаштирувчи вакцинани синовдан ўтказди.

“Зомби” ҳужайраларни йўқ қиладиган ёшлик вакцинаси яратилди

 

Япониялик олимлар инсоннинг қаришини секинлаштирадиган вакцинани яратди. Бу ҳақда Натуре Агинг журнали хабар берди.

 

Мазкур препарат аминокислоталар ва жонли оқсил асосида яратилган. Унинг асосини пептид ташкил этади — у эски ҳужайраларни йўқ қилиши мумкин, улар ёши билан кўпайиш ва инсон танасида тўпланишни тўхтатади.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, эмланиш  қон томирлари, диабет ва бошқа бир қатор касалликлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келганларга ёрдам беради. Препарат сичқонларда синовдан ўтказилди. Синовлар давомида олимлар артериал қаттиқликнинг пасайиши туфайли кемирувчиларда қаритувчи ҳужайралар сони камайганини аниқладилар.

 

Япониялик тадқиқотчилар ушбу вакцина диабет, семириш ёки ёшга боғлиқ муаммоларга қарши курашишда ҳам ёрдам беришини исботладилар.

 

Бундан аввал Япониянинг Кобе университети мутахассислари Б2 витамини ҳужайралар қаришини олдини олиши ҳақида хабар беришган эди.

 

Бунгача олимлар нотўғри овқатланиш танани касаллик ва қаришдан ҳимоя қилади, деган хулосага келган.

 

Маълумот учун: мутахассислар қариш жараёнини тўхтатувчи ва организмни ёшартирувчи дори воситасидан фойдаланиш 5-10  йилдан сўнг бошланиши мумкининлигини йил бошида маълум қилганди. Бу тахмин ўзини оқламганини тажриба ва амалиёт кўрсатди.

 

Япон  олимлари  “қариган ҳужайралар” деб аталадиган ҳужайралардан халос бўлиш механизмини топдилар ва улардан фойдаланишни режа қилди.

 

Токио университети қошидаги Тиббиёт илмий-тадқиқот институти профессори Макото Наканиши ўз кашфиёти ҳақида оммага эълон қилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакияда инсон нафаси орқали коронавирусни аниқлашга қодир қурилма ихтиро қилингани ҳамда Янги зеландияда “озишга ёрдам берадиган дунёдаги илк қурилма” яратилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика