Афруза Ҳамдамовага 100 млн пул мукофоти топширилди
Жаҳон чемпионини аэропортда Саида Мирзиёева кутиб олган.

Италияда шахмат бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида14 ёшгача бўлган ёш тоифасида Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлганди.
Бугун, 26 ноябрь куни шахматчи Афруза ҳамда делегация аъзоларини аэропортда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олиб, Президент табриги ва совғасини етказишди.
Шунингдек, Ёшлар Пресс клубида чемпион қизга 100 миллион сўм, мураббийига эса 50 миллион сўм пул мукофотлари топширилди.







