Жаҳон

Германияга кетаётган афғонлар Покистонда ҳибсга олинмоқда

Покистон Германияга муҳожирларни олиб чиқиш учун 30-июнгача муддат белгилаган эди.

Германияга кетаётган афғонлар Покистонда ҳибсга олинмоқда

Покистон ва Германия ўртасидаги дипломатик зиддият кучаймоқда. Бунинг сабаби — Германияга бориш учун рухсатнома олган, аммо Исломободда қолиб кетган 2 500 дан ортиқ Афғонистон фуқаросининг тақдирига боғлиқ.

 

2021-йилда Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг, Германия мазкур афғонларни қабул қилишга ваъда берган эди. Бироқ ҳужжатларни текшириш жараёни чўзилиб кетгани сабаб, кўплаб афғонлар Покистонда визаси тугаган ҳолда қолиб кетган.

 

WELT нашри маълумотларига кўра, Германиянинг миграция ишлари бўйича федерал идораси ва полицияси ҳужжатларни текширишни секин амалга оширмоқда — ўртача кутиш муддати 8 ойга чўзилмоқда.

 

Покистон эса бу вазиятга кўз юмолмай, Германияга афғонларни олиб чиқиш учун икки марта муддат белгилаган. Сўнгги муддат — 30-июн куни якунланган. Шу билан бирга, расмийлар афғонлар яшаётган уйларга рейд уюштирмоқда.

 

Тахминан 150 нафар шахс депортация марказларига юборилган. Уларнинг айримлари Германия аралашуви билан озод қилинган, бироқ вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда.

 

Германия Ташқи ишлар вазирлиги афғонларни депортация қилишни тўхтатиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"